Спорт | 08:28 / 28.08.2019
8443
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛнинг гуруҳ босқичига йўл олган яна 3та жамоа маълум бўлди

Фото: FCKrasnodar

Европа Чемпионлар Лигасида саралаш босқичи 4-раундининг жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. Жавоб ўйинларидан сўнг “Олимпиакос“, “Црвена Звезда“ ва “Динамо“ Загреб клублари ЕЧЛнинг гуруҳ босқичига йўл олишди. Икки ўйин натижасига кўра мағлубиятга учраган “Русенборг“, “Янг Бойз“ ва “Краснодар“ жамоалари эса Европа Лигаси гуруҳ босқичида ўз юришларини давом эттиришади.

Бугун – 28-август куни плей-оффнинг сўнгги 3та ўйини бўлиб ўтади ва гуруҳ босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлади.

ЕЧЛ, Плей-офф
27 август
Жавоб ўйинлари
Краснодар – Олимпиакос 1:2
Голлар: 1:0 – 10 Уткин, 1:1 – 11 Эл-Араби, 1:2 – 47 Эл-Араби.
Биринчи ўйин – 0:4

Русенборг – Динамо Загреб 1:1
Голлар: 0:1 – 11 Акинтола, 1:1 – 71 Гояк.
Биринчи ўйин – 0:2

Црвена Звезда – Янг Бойз 1:1
Голлар: 1:0 – 59 Вуканович, 1:1 – 81, автогол Бен-Набуан.
Биринчи ўйин – 2:2

28 август
Аякс – АПОЭЛ 
(Биринчи ўйин – 0:0)

Славия – Клуж
(Биринчи ўйин – 1:0)

Брюгге – ЛАСК
(Биринчи ўйин – 1:0)

Мавзуга оид