Спорт | 06:39 / 30.08.2019
17286
2 дақиқада ўқилади

Луис Энрикенинг 9 ёшли қизи вафот этди

Фото: Getty Images

Испания миллий жамоаси ва «Барселона» бош мураббийи Луис Энрике 29 август тунида қизи Хана вафот этганини хабар қилди.

9 ёшли қиз сўнгги 5 ой давомида суяк саратонига қарши курашди.

«Бизнинг қизимиз Хана бугун 9 ёшида суяк саратони билан 5 ойлик курашдан сўнг вафот этди. Ушбу ойлар давомида муҳаббатини намоён қилган ва бизни тушунган барчадан миннатдормиз.

Сан-Хуан-де-Деу ва Сан-Пау  касалхонаси ходимларига садоқати ва ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдирамиз. Шифокорлар, ҳамширалар ва барча кўнгиллиларга раҳмат.

Хана, биз сени соғинамиз, ҳаётимизнинг ҳар куни сени эслаймиз ва яна учрашамиз деган умиддамиз. Сен оиламизнинг йўлчи юлдузисан. 

Тинч ором ол, Ханита. Сенинг оиланг», –деб ёзади Луис Энрике ўз «твиттер»ида.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Луис Энрике Испания миллий жамоаси  бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиққан эди. 49 ёшли мутахассис оилавий сабаблар туфайли жамоанинг 3та ўйинини ўтказиб юборган эди. Испанияни унинг ёрдамчиси Роберт Морено бошқармоқда.

Мавзуга оид