Жаҳон | 22:07 / 31.08.2019
12491
1 дақиқада ўқилади

Эрон ўз нефтини исталган харидорга сотишини маълум қилди

Теҳрон АҚШнинг уринишларига қарамасдан, ўз нефтини барча харидорларга сотади. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф маълум қилди.

"Биз нефтни исталган харидорга сотамиз", - деб ёзди Зариф Twitter саҳифасида. Унинг сўзларига кўра, "АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг минғирлашлари" Эронни бундан тўхтатиб қололмайди.  

21 август куни Помпео Вашингтон Эрон нефти бўлган танкерларнинг Сурияга етиб келмаслиги учун барча чораларни ишга солмоқчи эканлигини айтганди.  

Эронга қарши санкциялар, хусусан, унинг нефть сотишига қарши санкциялар Вашингтон томонидан 2018 йил ноябрда қайта тикланганди.

Мавзуга оид