Жаҳон | 01:20 / 31.08.2019
9642
2 дақиқада ўқилади

Татаристонда чак-чак стратосферага учирилди

Татаристонлик тадбиркор ҳамкасбларини Татаристонда 30 августда нишонланадиган Республика куни билан антиқа табриклаш мақсадида стратосферага татарларнинг севимли ширинлиги – чак-чакни учирди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Рустам Минниханов (@rusminnikhanov) on

Чак-чакнинг фазога учирилиши видеосини Татаристон президенти Рустам Минниханов Instagram’даги саҳифасида бўлишган.

“Тадбиркорларни Республика куни билан ўзига хос табриклашга қарор қилинди. Чак-чак стратосферага учиб кетди ва унга ортга қайтишга махсус парвоз қурилмаси ёрдам берди”, дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, ширинликнинг парвози уни фазога олиб чиққан парвоз қурилмасида ўрнатилган GPS-трекер ёрдамида кузатилган. Чак-чак 30 кмлик баландликка етгач, гелийли шарлар ёрилиб, у ерга қайтган.

Фазога бориб-қайтган чак-чакни тайёрлаган қандолатчи уни Татаристон президентига топширган, у эса “фазовий” ширинликни Қозондаги чак-чак музейига топширишга ваъда берган.

Мавзуга оид