Жаҳон | 02:28 / 10.09.2019
18382
2 дақиқада ўқилади

Метеор қулаши авиафалокат деб қабул қилинди

Фото: Global Look Press

Англиянинг жанубида маҳаллий аҳоли енгил моторли самолёт фалокатга учраганини маълум қилгач, уни қидириш операцияси ташкиллаштирилди. Полиция ҳеч нарса аниқламагач, аҳоли метеор парвозини кўргани ҳақидаги хулосага келган. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди. 

Аҳоли фавқулодда хизматларга осмонда учиб, сўнгра бўлакланиб, ерга қулаган ёрқин объектни кўрганини маълум қилган. Девон ва Корнуэлл графликлари полицияси объектни топиш учун қидирув операциясини ташкиллаштирган. Бунинг учун иккита самолёт жалб қилинган.

Бироқ кўп ўтмай операция тўхтатилиб, ҳеч қандай жабрланувчилар аниқланмаганини маълум қилган. Таъкидланишича, агар авиафалокат юз берганда самолёт қолдиқлари, тутун ёки ёнғин кўринган бўларди.

Бундан ташқари, Кардифф ва Дорсетда бир неча киши жанубда метеор қулаганини маълум қилган. Шу билан бирга қидирув олиб борилган ҳудудда бирорта парвоз қайд қилинмаган. 

Британиянинг коинот мониторинги хизмати метеор тахминан Ла-Манш бўғози орқали жануб томон учганини маълум қилган. Шунингдек, Британия ва Франция мониторинг хизматлари бўғоз устида катта оловли шар қайд қилишган.

Мавзуга оид