Ғофур Раҳимов ўзини АҚШ санкциялар рўйхатидан чиқаришни талаб қилмоқда
Ўзбекистонлик тадбиркор Ғофур Раҳимов ўзининг АҚШ санкциялар рўйхатига киритилишини ноқонуний деб тан олинишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Спутник хабар берди.
Раҳимов АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш офисига қарши судга даъво билан чиққан.
Тадбиркор собиқ СССРдан чиққан шахсларнинг эҳтимолий жиноий ташкилоти - «Братский круг» фаолиятига алоқадорликда гумон қилинганлиги сабабли 2012 йилда рўйхатга киритилган.
Аммо, 2017 йилда Молия вазирлиги Раҳимовни жиноят оламида нуфузли шахсларнинг жиноий тармоғини қўллаб-қувватлашда айблади. Шу билан бирга, АҚШ ўз юрисдикциясида топиши мумкин бўлган унинг барча мулки блоклаб қўйилди.
«OFAC рўйхатида деярли саккиз йил давомида бўлиш Раҳимовга тузатиб бўлмайдиган молиявий ва бошқа зарарни келтириб чиқарди, бу давом этмоқда», - дейилади даъво аризасида.
2018 йилдан бери у санкциялар тўғрисидаги қарорни асослайдиган ҳужжатларни OFAC’дан ҳужжатларни олишга ҳаракат қилмоқда, аммо муваффақиятга эришмади.
Даъвога кўра, Раҳимов санкциялар рўйхатига киритилиши қайта кўриб чиқилиши кераклиги бўйича муҳим маълумотлар ва ҳуқуқий далилларни тақдим этган, аммо ҳанузгача батафсил хабарнома олмаган.
Раҳимовнинг адвокатлари маълум қилишича, Молия вазирлигининг бундай ҳаракатлари даъвогарнинг ҳуқуқлари ва АҚШ қонунларини бузади.
Мавзуга оид
17:05
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
15:04
Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Беларусни зудлик билан тарк этишга чақирди
12:27
Ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди: қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди
22:10 / 23.12.2024