Ўзбекистон | 07:33 / 14.09.2019
15717
3 дақиқада ўқилади

«Чироқчи» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президенти “Чироқчи” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида “Чироқчи” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Қуйидагилар “Чироқчи” ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланди:

ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;

вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;

маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда эркин иқтисодий зона иштирокчилари ўртасида ва умуман республикада саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;

вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта ишлашни чуқурлаштириш ва уларнинг экспорт ҳажмини ошириш;

логистика хизматлари кўрсатишнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш, саноат соҳасидаги ишлаб чиқариш субъектларига улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини ташкил этишда кўмаклашиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва маркировка қилиш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ илмий-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш ва уларнинг хулосалари халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

“Чироқчи” ЭИЗнинг соҳа кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш, шу жумладан, уларнинг “Чироқчи” ЭИЗда жойлашган ҳудуддаги ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташида қатнашиш.

Белгиланишича:

“Чироқчи” ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;

“Чироқчи” ЭИЗ фаолияти давомида унинг ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади;

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ–4853-сон “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони 3, 4 ва 5-бандлари қоидалари “Чироқчи” ЭИЗ иштирокчиларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Мавзуга оид