Жаҳон | 16:05 / 18.09.2019
8524
1 дақиқада ўқилади
Россия Туркияга Бойқўнғир космодромидан биргаликда фойдаланишни таклиф қилди
"Роскосмос" раҳбари Дмитрий Рогозин Туркияга Бойқўнғир космодромидан Россия ва Қозоғистон билан биргаликда фойдаланишни таклиф қилди.
"Роскосмос" Туркия ўз космик қурилмаларини олиб чиқиши учун ракеталарини тақдим этишга тайёр. Буни Туркия ҳудудида амалга ошириш ҳам шарт эмас. Биз учта давлат учун лойиҳа қилишимиз ва Бойқўнғир инфраструктурасидан фойдаланишимиз мумкин", - деди у.
Унинг айтишича, бу лойиҳа иштирокчилари Туркия, Россия ва Қозоғистон бўлиши мумкин.
"Бу яхши истиқбол деб ўйлайман", - деди у.
Аввалроқ БАА Россия ва Қозоғистон билан биргаликда космодром старт майдончасини модернизация қилишда иштирок этишга розилик билдиргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:31 / 12.06.2024
Бойқўнғир яқинида Франция фуқароси вафот этди
13:35 / 27.09.2023
Қозоғистон Россия учун Бойқўнғир ижара нархини оширмасликка қарор қилди
14:34 / 10.07.2022
Советлар яширган ҳалокат: Бойқўнғирда қитъалараро баллистик ракета нега портлаб кетганди?
09:02 / 24.10.2019