Спорт | 17:50 / 19.09.2019
6108
1 дақиқада ўқилади

Дзюдо. Тошкент Гран-присига қуръа ташланди

Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при турнири бўлиб ўтади. Бугун 19 сентябр куни турнирга қуръа ташланди. Ушбу нуфузли мусобақа Халқаро дзюдо федерацияси йиллик тақвимига киритилган бўлиб, ҳар йили ўтказилиши анъанага айланиб бормоқда.

Гран-при 20-22 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Эркаклар ва аёллар еттидан, жами 14 вазнда татамига тушади. Мусобақа "Ҳумо арена" да бўлиб ўтади.

Тақвимга кўра мусобақанинг биринчи кунида эркаклар -60, -66; аёллар -48, -52 кг вазнда татамига тушади. Қуйида қуръага кўра баҳслар жадвали кўрсатилган. 

Иккинчи куни эса эркаклар -73, -81; аёллар -57, -63 кг вазнда баҳсларда иштирок этади. Ўзбекистонлик дзюдочилар барча вазнларда тўлиқ таркибда қатнашади. Унда етакчи спортчилар бирга янги номларга ҳам катта эътибор қаратилган.

Турнирнинг сўнгги кунида эркаклар -90, -100 ва +100; аёллар -70, -78 ва +78 кгда мусобақада ўз имкониятларини синовдан ўтказади.

Мавзуга оид