Ўзбекистон | 14:16 / 21.09.2019
186788
2 дақиқада ўқилади

Отабек Умаров қизининг туғилган кунидаги нияти ўзига сабоқ бўлганини билдирди

Фото: Instagram /Отабек Умаров

Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров Instagram’даги саҳифасида қизининг таваллуд кунига бағишланган пост қолдирди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Otabek Umarov (@otabek_muhammadalievich) on

Унинг айтишича, қизи Маърифатхон таваллуд айёмини 21-сон меҳрибонлик уйида ўтказиш истагида эканини билганидан ҳайратга тушган.

«Туғилган куни арафасида қизим мени ҳайрон қолдирди. Фарзандим таваллуд айёмини 21-сон меҳрибонлик уйида ўтказиш истагида экани мени ниҳоятда мамнун этди. 

Маърифатхоннинг бу нияти менга сабоқ берди ва сергаклантирди. Яхшилик улашиш истаги бирор бир жадвал ёки тақвимдаги қизил сана эмас, балки қалб ва юрак амри билан юзага чиқиши лозим. 

Ёнимизда эзгуликка муҳтож инсонлар борлигини асло унутмайлик», - деб ёзади Отабек Умаров.

Мавзуга оид