Жаҳон | 08:35 / 29.09.2019
8708
1 дақиқада ўқилади

«12 стул» режиссёри Марк Захаров вафот этди

Фото: Михаил Терещенко/ТАСС

28 сентябрда россиялик театр ва кино режиссёри, собиқ иттифоқ халқ артисти Марк Захаров 86 ёшида вафот этди. У “Ленком” театрида 46 йил режиссёрлик қилган.

Маълум қилинишича, Захаров узоқ давом этган касалликдан кейин ҳаётдан кўз юмган. У билан видолашиш маросими 1 октябрда “Ленком”да бўлиб ўтади.

Захаров фаолияти давомида 50 га яқин спектакл саҳналаштирган, бир нечта машҳур бадиий фильмлар – “12 стул” (12 стульев), “Оддий мўъжиза” (Обыкновенное чудо), “Бу ўша Мюнхгаузен”га (Тот самый Мюнхгаузен) режиссёрлик қилган. Захаров ўнлаб орден ва мукофотлар билан тақдирланган.

Мавзуга оид