Жаҳон | 15:25 / 30.09.2019
5310
1 дақиқада ўқилади

Ҳаво ўта ифлосланганлиги сабабли Бангкок аҳолисига ниқоб тақиб юриш тавсия этилмоқда

Фото: ТАСС

Таиланд пойтахтида ҳавонинг ифлосланиш даражаси ортиб кетди, деб маълум қилди миллий экология департаменти.

"Бангкокнинг 50та районидан 29тасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси меъёридан юқорини ташкил этмоқда", - деди департамент бошлиғи Пралонг Дамронгтхаи Thai PBS телеканали орқали чиқиш қилиб.

У сурункали нафас йўллари касаллигига чалинган фуқароларни зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликка чақирди.

Таиланд бош вазири генерал Прают Чан-Оча ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Бангкок аҳолисини кўчага ниқоб ва респиратор таққан ҳолда чиқишга чақирди.  

Мавзуга оид