БМТ Хавфсизлик кенгашида раислик қилиш ЖАРга ўтди
Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида раисликни якунлаб, эстафетани Жанубий Африка республикасига топширди.
ЖАРнинг БМТдаги доимий вакили Мэтьюс Матжила мамлакати БМТ Хавфсизлик кенгашида раислик қилиш вақтида биринчи навбатда Африка қитъаси муаммоларига эътиборни мужассамлаштиришига ваъда берди ва 7 октябрдаёқ тинчлик ва хавфсизлик бўйича очиқ дебатлар ўтказади.
Матжиланинг айтишича, БМТ тинчликпарвар миссиялари форматини янги чақириқларга мослаштириш учун ўзгартириши лозим.
Октябрь охирида Хавфсизлик кенгаши миссияси Эфиопия пойтахти Аддис-Абебага ташриф буюриб, Африка иттифоқининг тинчлик ва хавфсизлик кенгаши билан Сахел минтақаси ва Малидаги вазият бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади.
Бундан ташқари, яқин орадаги учрашувлар кун тартибида Сурия, Яман ва Колумбиядаги вазиятлар муҳокамаси бор.
Хавфсизлик кенгашида раислик қилиш ҳар ой янги давлатга ўтади. Ноябрда унда Британия, декабрда эса АҚШ раислик қилади.
Мавзуга оид
19:00 / 25.12.2024
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
13:38 / 24.12.2024
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
09:22 / 16.12.2024
ЖАР ХЖС ордери туфайли Путинни G20 саммитига таклиф қилмайди
11:15 / 12.12.2024