Спорт | 21:06 / 06.10.2019
88603
2 дақиқада ўқилади

Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон миллий кураш федерациясига раис этиб сайланди

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон миллий кураш федерацияси раиси лавозимига сайланди.

Федерациянинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси 6 октябрь, якшанба куни Термизда бўлиб ўтди.

«Сайловда бошқа номзодлар кўрсатилмади ва Ниғматилла Йўлдошев бир овоздан Ўзбекистон кураш федерацияси раиси лавозимига сайланди», дейилади ташкилот матбуот хизмати хабарида.

Фото: Olamsport
Фото: Olamsport

Бунга қадар ўзбек кураши федерациясига собиқ бош прокурор Отабек Муродов раҳбарлик қилиб келган, у шу йилнинг июнь ойида ишдан олингач, кураш федерацияси раиси лавозими бўш қолаётган эди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда миллий кураш спорт тури прокуратура тизимига бириктирилган. Вилоят прокурорлари бир вақтнинг ўзида вилоят кураш федерацияси раҳбари ҳам саналади.

Маълумот учун, 5-6 октябрь кунлари Термизда ўзбек кураши бўйича Ўзбекистон президенти соврини учун XIV анъанавий Ал Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнири бўлиб ўтди. Мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ доллари бўлган халқаро мусобақада 48та давлатнинг 130 нафардан зиёд спортчилари қатнашди.

Мавзуга оид