Жаҳон | 20:27 / 09.10.2019
44471
1 дақиқада ўқилади

Аёл тимсоҳ билан бир соатлик олишувдан кейин тирик қолди 

Ҳиндистоннинг Одиша штатида яшовчи аёл уни оёғидан тишлаб олган тимсоҳ билан бир соат курашиб, тирик қолди. Бу ҳақда Odisha TV телеканали хабар берди.  

Сажани Малик исмли аёл Байтарани дарёсига тушликдан кейин идишларни ювгани келган. Аёлнинг айтишича, шу вақт уни тимсоҳ думи билан уриб йиқитиб, оёғидан  тишлаб, сувга торта бошлаган. Аёл ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун жон ҳолатда яқин орадаги дарахтни ушлаб олиб, уни ёрдам келмагунча бир соат қўйвормаган.  

Аёлни унинг қайтмаганидан кейин хавотирлана бошлаган ҳамкасблари аниқлашган. Улар тимсоҳни қувиб юборишга муваффақ бўлишган ва аёлни шифохонага олиб боришган.

Маълум бўлишича, аёлга дунёдаги энг йирик йиртқичлардан ҳисобланувчи тароқсимон тимсоҳ ҳужум қилган. Бу тимсоҳ эркакларининг узунлиги 7 метргача ва оғирлиги 2 тоннагача етиши мумкин.

Мавзуга оид