Кимё бўйича Нобель мукофоти литий-ион батареяларини ишлаб чиқарган олимларга берилди
Кимё бўйича 2019 йилги Нобель мукофоти олимлар Жон Гуденаф, Стенли Уиттингхем ва Акира Йошинога литий-ион батареяларини ишлаб чиқарганликлари учун берилди. Бу ҳақда Швеция қироллик фанлар академиясининг Нобель қўмитаси маълум қилди.
The 2019 #NobelPrize in Chemistry has been awarded to John B. Goodenough, M. Stanley Whittingham and Akira Yoshino “for the development of lithium-ion batteries.” pic.twitter.com/LUKTeFhUbg
— The Nobel Prize (@NobelPrize) October 9, 2019
Мукофотни топшириш маросими анъанага кўра 10 декабрь, Нобель мукофотлари асосчиси - швециялик тадбиркор ва ихтирочи Альфред Нобелнинг вафот этган куни ўтказилади.
Нобел мукофотларидан ҳар бирининг миқдори тўққиз миллион швед кронаси (950 минг доллардан озроқ)ни ташкил этади.
Аввалроқ физика ва тиббиёт бўйича лауреатлар номи эълон қилинганди.
Мавзуга оид
09:18 / 27.11.2024
Кимёгарлар терини қуёшдан ҳимоя қилишнинг янги усулини топди
16:56 / 11.11.2024
Тошкентлик ўқитувчи олимпиадада муваффақиятли қатнашган ўқувчилари учун 1 миллиард сўм мукофот пули олди
12:04 / 05.08.2024
“Кимё ҳаётимиздаги жараёнларни чуқурроқ ўргатади” – Халқаро Олимпиада совриндорлари билан суҳбат
15:47 / 06.10.2021