Жаҳон | 15:30 / 16.10.2019
4978
1 дақиқада ўқилади

Доминикана туристлар ўлими билан боғлиқ можаро сабабли 200 млн доллар йўқотди

Фото: Getty Images

Доминикана Республикаси туризм саноати америкалик туристларнинг ўлими ҳақидаги хабарлар ортидан 200 млн доллар йўқотди. Бу ҳақда Dominican Today портали хабар қилди.

"Туристларнинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг Доминиканага Шимолий Америка ва Европадан туристлар оқими камайди. Июндан сентябрга қадар АҚШдан 170 минг нафар кам турист келган", - деб ёзади портал. Қайд этилишича, ҳар бир турист таътил давомида бу ерда ўртача 1,2 минг доллар сарфлайди.

Доминиканада шу йил апрелидан июнигача бўлган муддат ичида соғлиги билан боғлиқ кутилмаган муаммолар сабабли 10дан ортиқ америкалик туристлар вафот этди. Уларнинг ўлимига қўлбола алкоголь сабаб бўлган бўлиши мумкин. 

Доминикана ҳукумати туристлар табиий сабаблар билан вафот этганини таъкидламоқда. Туристларнинг сирли ўлимларини текшириш учун ФҚБ ҳам жалб этилди.

Мавзуга оид