Спорт | 10:25 / 19.10.2019
16575
2 дақиқада ўқилади

Профессионал боксчи Бетербиев иккита камарни ўзида бирлаштирди

АҚШнинг Филадельфия шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. Унинг асосий жангида россиялик Артур Бетербиев ҳамда украиналик Александр Гвоздик билан бирга рингга кўтарилди. Ушбу жанг бирлашувтирувчи моҳиятга эга бўлгани боис, ғолиб боксчи WBC ва IBF таснифлари бўйича чемпионлик камарларини қўлга киритар эди. Оғир ва жанговар руҳда кечган баҳсда россиялик боксчининг қўли баланд келди. У ўнинчи раундда рақибини нокаут қилишнинг уддасидан чиқди. Шундай қилиб, у эндиликда енгил оғирвазн бўйича WBC ва IBF таснифларида жаҳон чемпиони ҳисобланади. 

Россиялик Артур Бетербиев профессионал боксчилик фаолиятида шу вақтга қадар 14та жанг ўтказиб, рақибларининг барчасини нокаут қилган бўлса, украиналик Александр Гвоздик бунга қадар 17 қадар жанг ўтказган ва шундан 14тасида рақибини нокаут қила олган эди.  

Мавзуга оид