Light | 19:35 / 20.10.2019
70824
1 дақиқада ўқилади

Қанд касаллигига қарши курашнинг энг яхши усули маълум қилинди 

Британиянинг Бат ва Бирмингем университетлари олимлари нонуштагача жисмоний машқлар билан шуғулланувчи одамлар машқларни нонуштадан кейин бажарувчи одамларга нисбатан 2 марта кўпроқ ёғ йўқотишларини аниқлашди.  

Эрта жисмоний фаоллик, шунингдек, қонда шакар миқдорини меъёрлаштиришда ёрдам беради. Бу ҳақда EurekAlert! нашри маълум қилди. 

Олимлар олиб борган 6 ҳафталик тадқиқотда ортиқча вазнга эга ёки семиришдан азият чеккан 30 эркак иштирок этган. Иштирокчилар 2 гуруҳга бўлиниб, 1-гуруҳга кирувчилар машқларгача, 2-гуруҳга кирувчилар эса машқлардан кейин нонушта қилишган. Аниқланишича, оч қоринга жисмоний фаоллик ёғнинг яхшироқ йўқолишига олиб келган. Бу эса ўз навбатида машқлар вақтида инсулин даражасининг камайиши билан боғланган. У, шунингдек, қонда шакар миқдорини оптимал даражада ушлаб, тўқималарнинг инсулинга сезгирлигини оширган. 

Таъкидланишича, икки гуруҳдаги эркаклар ўртача бир хил вазн ташлашган ва ўхшаш жисмоний ҳолатга эга бўлганлар. Бироқ нонуштагача машқ қилганларнинг мушакларида глюкозани ташишда ва мушакларда қон оқишида иштирок этувчи асосий оқсиллар кўпайгани кузатилган.  

Мавзуга оид