Жаҳон | 16:50 / 22.10.2019
15593
1 дақиқада ўқилади

Норози фермерлар Берлин марказини тракторлар билан тўсиб қўйишди

Фото: dpa

Фермерлар 200 га яқин трактор билан Берлин марказини тўсиб олишди.

Ҳукуматнинг янги режаларига қарши чиққан норози фермерлар 200 га яқин трактор билан Берлин марказини тўсиб қўйишди. Бу ҳақда Die Welt телеканали хабар берди.

Тракторлар шаҳар марказига Берлиннинг барча тарафларидан кириб келди. 

Berliner Morgenpost газетасининг хабар беришича, шаҳар марказида 600дан ортиқ полиция ходими навбатчилик қилмоқда. Фермерлар ҳукуматнинг янги аграр пакетидан норози бўлмоқда. Уларнинг фикрича, режалаштирилаётган чоралар деҳқонлар учун янги қийинчиликларни келтириб чиқаради.  

Бонн, Вюрцбург, Мюнхен, Байройт, Штуттгарт, Фрайбург, Магдебург ва Ганновер шаҳарларида ҳам фермерларнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Мавзуга оид