Ўзбекистон | 16:25 / 23.10.2019
83784
2 дақиқада ўқилади

Марказий банк раиси ўринбосари «қора бозор»га қандай барҳам бериш мумкинлигини айтди

Бобур Абубакиров / Фото: KUN.UZ

“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинганлиги муносабати билан Марказий банкда брифинг бўлиб ўтмоқда. 

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, брифинг давомида Қонуннинг янги таҳрири юзасидан батафсил маълумотлар кенг жамоатчиликка етказилмоқда. 

Хусусан, Марказий банк раиси ўринбосари Бобур Абубакиров валюта “қора бозори”га қандай барҳам берилиши мумкинлигини айтди.

“Мазкур қонун қабул қилинишидан олдин ҳам валюта курси тижорат банкларидаги савдо сессияларида белгиланган. “Қора бозор”, ноқонуний фаолиятга административ эмас, иқтисодий чоралар кўриш орқали барҳам бериш мумкин”, - дея Бобур Абубакировнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операцияларда валюта курси чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, шартномавий асосда белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси валютасининг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланилади.

Мавзуга оид