Спорт | 21:02 / 24.10.2019
7805
2 дақиқада ўқилади

Дзюдо. Абу-Даби «Катта дубулға» турнири старт олди. Диёрбек Ўрозбоев совриндор бўлди

24-26 октябрь кунлари Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ўтказилиши режалаштирилган. Дастлабки кунги баҳсларда -60 кг иштирок этган ўзбекистонлик Диёрбек Ўрозбоев бронза медалини қўлга киритди.

У яримфиналгача барча рақибларини мағлуб этиб, финал остонасида франциялик К.Валидега ютқазиб қўйди. Учинчи ўрин учун баҳсда бразилиялик Пелим Фелиппе устидан иппон баҳоси билан устун келди. Шарофиддин Лутфиллаев эса 3-даврада россиялик Абуладзе Ягога ютқазиб мусобақани тарк этди.

Бу вазнда турнир ғолиблиги қозоғистонлик Гусман Қирғизбоевга насиб қилди. Иккинчи бронза медалига Абуладзе Яго эга чиқди.

-66 кгли полвонлар беллашувларида италиялик Мануэл Ломбардо (олтин), озарбойжонлик Ўрхан Сафаров (кумуш), кубалик Орландо Полансо ва кореялик Ан Баул (бронза) совриндор бўлди.

Ўзбекистонлик Шаҳрам Аҳадов ва Сардор Нуриллаев 2-даврадан турнирдаги иштирокларини тўхтатишди.

Аёллар ўртасида -48 кг вазнда икки карра жаҳон чемпиони украиналик Дариа Блодидга тенг келадиган рақиб топилмади. Кейинги ўринлар словениялик Маруса Стангар (кумуш), португалиялик Катарина Коста ва Германиялик Катерина Менз (бронза) ларга насиб этди.

-52 кг вазнда Мажлинда Келменди (олтин) Одетта Гиуффрида (кумуш) Парк Да Сол ва Челси Гилес (бронза) шоҳсупадан жой олди.

Бу вазнда иштирок этган ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова 2-даврада турнирни тарк этди.

-57 кг вазнда Ким Жин А (олтин), Сара Леони (кумуш), Диана Джигарос ва Ким Жанди (бронза) шоҳсупага кўтарилди.

Мавзуга оид