Ўзбекистон | 08:33 / 24.10.2019
10510
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ишбилармонлик муҳитини яхшилашда энг катта ютуқларга эришган топ-20 мамлакат қаторига кирди

Фото: Петр Ковалев/ТАСС

Сўнгги бир йилда Ўзбекистон ишбилармонлик муҳитини яхшилашда энг катта ютуқларга эришган 20та мамлакат қаторига киришга имкон берган тўртта ислоҳотни амалга оширди. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Doing Business 2020 янги ҳар йиллик ҳисоботида айтилган.

2019 йилда Ўзбекистон «Бизнес юритиш» рейтингида дунёнинг 190 мамлакати орасида 69-ўринни эгаллаб, 100 баллдан 69,9 балл тўплади. 2018 йилдан бери мамлакат 76-поғонадан 7 ўрин юқорига кўтарилди. Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги бошқа тўртта давлат - Тожикистон, Озарбойжон, Қирғизистон ва Косово билан биргаликда Ўзбекистон ишбилармонлик муҳитини яхшилашда энг катта ютуқларга эришган 20 мамлакат қаторига кирди.

Ушбу соҳадаги асосий ислоҳотлар қуйидагилар:

асосий корпоратив қарорлар қабул қилишда акциядорларнинг ҳуқуқлари ва ўрнини кенгайтириш, мулкчилик ва бошқарув тузилмаларини аниқлаштириш, шунингдек, корпоратив шаффофликни ошириш орқали миноритар инвесторлар ҳимоясини кучайтириш;

ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга солиқларини даромад солиғи билан бирлаштириш орқали солиққа тортишни соддалаштириш;

хатарга асосланган божхона назорати механизмини жорий этиш, шунингдек, импорт ҳужжатларига талабларни енгиллаштириш орқали халқаро савдони соддалаштириш;

ихтиёрий медиация тўғрисида қонун қабул қилиш орқали шартномалар ижросини соддалаштириш, шунингдек, тарафларни низоларни медиация орқали ҳал қилишга ундаш учун молиявий рағбатлар яратиш.

Мавзуга оид