Спорт | 20:02 / 26.10.2019
9715
1 дақиқада ўқилади

«Ростов» — «Сочи». Ўйин олди фотогалерея

Россия чемпионати 14-туридан ўрин олган «Ростов» ҳамда «Сочи» жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига 1 соатдан кўпроқ вақт қолди. Россияда чипталар асосан онлайн сотилгани сабаб чиптахоналар олдида навбат йўқ. Мухлислар аста-секин стадионга етиб келишмоқда.

Ўйин олдидан мухлислардан Элдор Шомуродов ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. Уларнинг барчаси Элдорнинг исмини эшитишлари билан кайфиятлари кўтарилиб, у ҳақда илиқ сўзлар гапиришди. Бир гуруҳ мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашар эканмиз, улар мактабда ҳам болалар Элдор ҳақида гаплашишларини айтишди.

Ёши катта мухлислар Элдор Европага кетмаслигини ва «Ростов»да қолишини хоҳлашларини, кўпчилик ёш мухлислар эса Шомуродов «Кучли бешлик»да ўйнашини хоҳлашларини, у билан фахрланишларини айтишди. Қуйида «Ростов» — «Сочи» ўйини олдидан тайёрланган галереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Мавзуга оид