Фан-техника | 14:30 / 06.11.2019
5029
1 дақиқада ўқилади

Xerox корпорацияси HP компаниясини сотиб олмоқчи

Фото: AP

Xerox бозор нархидан кўпроқ нарх таклиф қилмоқчи ҳамда нақд пул ва акциялар билан тўлов қилмоқчи.

 Xerox Holdings корпорацияси HP Inc компаниясини сотиб олишни таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Wall Street Journal ёзмоқда

Xerox бозор нархидан кўпроқ нарх таклиф қилмоқчи ҳамда нақд пул ва акциялар билан тўлов қилмоқчи, деб маълум қилган нашр суҳбатдошлари. Уларнинг сўзларига кўра, Xerox директорлар кенгаши келишув имкониятини 5 октябрда муҳокама қилган.

Xerox асосан йирик принтерлар ва нусха кўчириш техникасини ишлаб чиқаради, HP эса кичик принтерлар ва улар учун картрижлар ишлаб чиқаради.

2015 йилда Hewlett-Packard таркибидан ажралиб чиққан HP дунёдаги компьютерлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан бири ҳам ҳисобланади. 

Xerox йиллик даромади 10 млрд доллар атрофида, HP компаниясиники эса 58 млрд доллар.

Мавзуга оид