Жамият | 15:32 / 13.11.2019
6282
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда фуқарони 100 млн сўмга алдаб кетган шахс қўлга олинди

Амалдаги қонунлар ва ўз ҳақ-ҳуқуқини билмаган инсон ҳар қадамда панд ейишини Иштихон туманида яшовчи Ҳ.Т. мисолида кўриш мумкин, деб ёзмоқда «Постда» нашри.

Қайд этилишича, ушбу фуқаронинг қонунларни яхши билмаслигини англаган фирибгар «уч кун ичида автомашинага эга бўласиз» деб, ундан 100 миллион сўмни қуртдек санаб олади ва изсиз йўқолади. 

Билдирилишича, ноилож қолган Ҳ.Т. воқеа юзасидан туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Хабарда айтилишича, айни пайтда одамларни алдаб, чув тушириб юрган Каттақўрғон туманидан бўлган А.Ш. қўлга олинди.

Мавзуга оид