Финляндия ҳукумати аҳолини қоғоз мактубларни қабул қилмасликка чақирди
Финляндия солиқ хизмати ва аҳолини рўйхатга олиш маркази почтальонларнинг иш ташлашлари ортидан мамлакат аҳолисини давлат идораларидан келадиган қоғоз мактубларни қабул қилмасликка чақирди.
"Финляндия солиқ хизмати ва аҳолини рўйхатга олиш маркази финларни миллий экология актини қабул қилишга ва ҳукумат томонидан жўнатиладиган қоғоз мактубларни рад этишга чақиради", - дейилади мурожаатда.
Финляндия аҳолисига барча мактубларни қоғоз ўрнига давлат электрон порталидан олиш имконияти мавжудлиги эслатилмоқда.
"Электрон портал орқали хабар олиш табиатимизга ёрдам беради. Қоғоздан фойдаланишни камайтириш ўрмонлар кесилишини қисқартиради ва транспортдан фойдаланилишига барҳам беради", - деди Финляндия табиатни асраш ассоциациясининг коммуникациялар бўйича менежери Матти Ниеминен.
Финляндияда солиқларни тўлаш учун жавобгарлик иш берувчининг эмас, балки шахсан фуқаронинг зиммасига юклатилган. Солиқ хизмати ҳар йили 15 миллионга яқин қоғоз мактуб жўнатади, бу 1,3 миллион килограмм қоғоз дегани.
Ҳисоб-китобларга кўра, қоғоз мактублардан воз кечиш иқтисодиётга йилига камида 10 миллион евро фойда келтиради.
Мавзуга оид
22:25 / 24.11.2024
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
23:18 / 23.11.2024
Finnair иш ташлашлар туфайли 300 га яқин рейсини бекор қилади
21:33 / 18.11.2024
Финландия ва Германия ўртасидаги сувости телекоммуникация кабели ишдан чиқди
22:19 / 09.11.2024