Жамият | 11:30 / 18.11.2019
9869
2 дақиқада ўқилади

Сергелида микроавтобус ёниб кетди

Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 5та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 4таси қуриган ўсимлик ва хазонларни ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинларни ташкил этмоқда. Ёнғинларда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 2019 йил 17 ноябрь куни соат 15:22да, Сергели тумани, ТХАЙ кўчаси Эркин кўриги олдида “Istana” русумли микроавтобус ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 15:30да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 15:35да бартараф этилган.

Ёнғин автотранспорт воситасининг электр симларида вужудга келган қисқа туташув оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларидан, шунингдек фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраган.

Мавзуга оид