Light | 23:41 / 20.11.2019
12038
2 дақиқада ўқилади

National Geographic сайёрамизнинг ташриф буюриш учун энг яхши жойларини маълум қилди 

National Geographic нашри сайёрамизнинг 2020 йилда бориш тавсия этиладиган 25 та энг жозибадор жойини танлади. Йўналишлар бир неча тоифа бўйича бўлинган: маданият, шаҳарлар, табиат ва саргузашт.  

Энг қизиқарли жойлар рўйхатини тузишда нашрнинг бош офиси ўзининг бутун дунёдаги муҳаррирлари билан ҳамкорликда ишлаган.

“Бундан ташқари, биз фотосуратчилар, ёзувчилар, тадқиқотчилар ва энг “ашаддий” саёҳатчиларни жалб қилдик. Улар 2020 йилда бориш ва ўз кўзи билан кўриш керак бўлган энг муҳим жойлар ҳақида маълумот беришди”, деб айтган нашрнинг бош муҳаррири Жорж Стоун.

Қуйида рўйхатга киритилган жойлар номлари келтирилган.

Маданият” тоифасида ташриф учун энг яхши жойлар:
Астурия (Испания);
Гуйчжоу провинцияси (Хитой);
Гебекли-Тепе ибодатхоналар тепалиги (Туркия);
Майя маданияти жойлари (Гватемала);
Мендоса провинцияси (Аргентина);
Абу-Симбал қояси (Миср). 

Энг яхши шаҳарлар:
Филадельфия (АҚШ);
Тельч (Чехия);
Форт Кочи, Керала штати (Ҳиндистон);
Мостар (Босния ва Герцеговина);
Парма (Италия);
Пуэбла (Мексика).

Табиат” тоифаси:
Иль де ла Мадлен архипелаги, Квебек (Канада);
Калахари чўли (Ботсвана);
Беловежа ўрмони (Беларусь);
Кўк йўналиш (Венгрия);
Канар ороллари (Испания);
Мальдив ороллари;
Гранд Каньон миллий боғи, Аризона (США).

Саргузашт изловчилар учун энг яхши жойлар:
Тасмания (Австралия);
Гросглокнер баланд тоғ йўли (Австрия);
Уэльс йўли туристик йўналиши (Британия);
Тохоку (Япония);
Камчатка яримороли (Россия);
Закума миллий боғи (Чад).

Мавзуга оид