Жамият | 09:34 / 07.12.2019
15760
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокими MMA жангчиларига «Спарк» совға қилди

Андижонда “Беш ташаббус билан келажак сари” шиори остида ўтган тадбирда ғолиб спортчилар тақдирланди.

Шаҳардаги олимпия захиралари мактаб-интернати спорт мажмуида  "Беш ташаббус билан келажак сари" шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Байрам дастурида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан келган ўқувчи ва талаба ёшлар иштирок этдилар.  


Тадбирда сўнгги йилларда республика ва жаҳон майдонларида совринли ўринларни эгаллаб келаётган андижонлик юзга яқин спортчилар ва уларнинг ота-оналарига вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг совғалари топширилди. 

Вилоят ҳокими Тошкентда илк бор ташкил этилган ММA (аралаш жанг) бўйича GFC 20 турнирида ғалаба қозонган Нурсултон Рўзибоев, Авлиёхон Ҳамидов ва Аҳлиддин Мирзадавлатовларга “Спарк” автомобиллари калитини топширди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими Нурсултон Рўзибоевга спорт анжомлари учун юз миллион сўмлик сертификат совға қилинди.

Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид