Жаҳон | 02:29 / 13.12.2019
14081
1 дақиқада ўқилади

Маршал Ҳафтар Ливия пойтахти учун ҳал қилувчи жанг бошланганини эълон қилди  

Фото: ТАСС

Ливия миллий армиясига қўмондонлик қилувчи маршал Ҳалифа Ҳафтар пойтахт Триполи учун ҳал қилувчи жанг бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда Al-Arabiya телеканали хабар берди.    

Ҳафтарнинг таъкидлашича, армия пойтахтни озод қилиш учун унинг марказига йўналмоқда. Маршал Ливия миллий армиясига қарши жанг қилаётган жангариларни хавфсизлик кафолати эвазига уйларида қолишга чақирган. 

Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Каззофий 2011 йилда ўлдирилгандан кейин мамлакат деярли бир давлат сифатида фаолият юритмай қўйди.

Мамлакатда икки ҳокимлик амал қилиб, шарқда халқ томонидан сайлаган парламент, ғарбда - Триполида БМТ ва Европа Иттифоқи ёрдамида шаклланган, Фаёз Саррож бошчилигидаги Миллий келишув ҳукумати ҳаракат қилади. 

Шарқдаги ҳокимият Триполидан мустақил равишда ҳаракат қилиб, Ливия миллий армияси билан ҳамкорлик қилади. Маршал Ҳафтар кучлари апрелдан бери Триполи учун жангларни давом эттирмоқда. 

Мавзуга оид