Ўзбекистон | 10:31 / 20.12.2019
53237
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Япония императори Нарухито билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Токио шаҳрида Япония Императори Нарухито билан учрашди.

Император олий мартабали меҳмонни самимий қутлар экан, ушбу ташриф Ўзбекистон-Япония дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим воқеа бўлгани, икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиққанини қайд этди. 

Давлатимиз раҳбари Император Нарухитога чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдириб, "Рейва" деб номланган янги даврда Япония уйғун ривожланишда давом этиши, мамлакат нуфузи ва аҳоли фаровонлиги янада ошишини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева ташрифи шарафига Япония Императори Нарухито ва унинг рафиқаси Масако хоним томонидан қабул маросими ўтказилди. Шунингдек, улар биргаликда суратга тушдилар.

Мавзуга оид