Фан-техника | 22:50 / 03.01.2020
8968
1 дақиқада ўқилади

CNET нашри 2019 йилнинг янги яхши смартфонларини маълум қилди 

Компьютер технологияларига ихтисослашган CNET портали таҳририяти поёнига етган 2019 йилнинг яхши смартфонлари рўйхатини тузди. 

Портал талқинига кўра, 2019 йилнинг энг яхши iOS-смартфони деб iPhone 11 тан олинди. 

iPhone 11
Фото: Justin Sullivan/Getty Images

Android операцион тизимида ишловчи энг яхши модел сифатида Samsung’нинг Galaxy Note 10 Plus смартфони эътироф этилди. Нарх ва техник кўрсаткичлар мутаносиблиги борасида OnePlus 7 Pro энг яхши деб топилди. 

Galaxy Note 10 Plus
Фото: Getty Images

Портал энг яхши ихчам қурилма сифатида Samsung Galaxy S10E’ни, энг муваффақиятли ҳамёнбоп модел сифатида Motorola’нинг Moto G7 смартфонини  кўрсатган.

Мавзуга оид