Жаҳон | 23:53 / 03.01.2020
10360
1 дақиқада ўқилади

Москва метросида бир кунда 9,5 млнга яқин одам ташилди

Фото: РИА Новости

Москва метрополитени 2019 йилда қанча йўловчи ташигани бўйича маълумотларни тақдим қилди.  

“Йўловчилар оқими бўйича 27 декабрь 2019 йилда рекорд кун бўлди. Ушбу кунда Москва метросидан 9 432 052 киши фойдаланди”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, 2018 йилда ҳам энг кўп йўловчилар оқими декабрь охирига тўғри келган. Жумладан, 25 декабрда 9 млн 358 минг киши ташилиб, 2018 йил учун рекорд кун бўлган.

Умумий ҳисобда, 2019 йилда метро хизматидан 2,56 млрддан кўпроқ одам фойдаланган. Бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 60 млн кўпроқ кишини ташкил қилган.

Мавзуга оид