Жаҳон | 11:38 / 04.01.2020
59607
1 дақиқада ўқилади

Амстердамда ўзбекистонлик акробатлар 10 метр баландликдан тушиб кетди

Фото: at5.nl

Ўзбекистонлик акробатлар (мураккаб машқларни бажарувчи цирк артистлари - таҳ.) Нидерландиядаги томоша вақтида цирк гумбази баландлигидан пастга тушиб кетди. Бу ҳақда «Мир24» хабар берди.

Гувоҳнинг сўзларига кўра, фожиа эркак акробат шериги бўлган аёлни бир қўлида ушлаб, иккинчи қўлини бўш қўйган пайтида юз берган. Улар биргаликда 10 метр баландликдан қулаб тушишди. 

Дастлаб томошабинлар рўй берган воқеани томошанинг бир қисми сифатида қабул қилишди, аммо кўп ўтмай, бошловчи ҳаммани зални тарк этишга чақирди. Ҳозир акробатлар касалхонада қолмоқда, уларнинг аҳволи оғир деб баҳоланяпти.

Кристина Воробьёва ва Рустам Османов «Самовий фаришталар» дуэтида кўплаб совринларга сазовор бўлишган. Улар энг қийин ҳаракат - гимнастика ҳалқасида тишда осилиб туриш бўйича ўзбекистонлик ягона цирк артистларидир. 

Қайд этилишича, ушбу артистлар юқоридаги ҳаракатни ҳимоя тўрисиз бажаришга одатланган.

Мавзуга оид