Фан-техника | 16:50 / 05.01.2020
17527
3 дақиқада ўқилади

Android учун янги иловалар: декабрь ойининг энг яхшилари

Google Play'нинг сўнгги ойдаги энг қизиқарли ва фойдали янгиликлари.

Microsoft Math Solver

Microsoft компаниясининг янги иловаси математик тенглама ва мисолларни ечишга ёрдам беради. Унинг ишлаш тартиби содда: смартфон камерасини сизни қийнаётган мисол ёзилган варақ қаршисида тутинг, суратга олинг ва Microsoft Math Solver натижани ҳисоблай бошлайди. Бундан ташқари, машқларни қўлда ёки клавиатура орқали ҳам ёзиб киритиш мумкин. Илова нафақат натижани, балки ечимнинг келиб чиқиш босқичларини ҳам кўрсатади.

Press

Markdown белгиларини қўллаб-қувватлайдиган очиқ кодли матнли қайдлар муҳаррири. Press'нинг тўқ рангли кўриниши туфайли қайдларни тунда ёзиш ҳам қулай. Ёзилаётган матн дарҳол форматланади ва ўқишга қулай бўлади.

Notepad Pro

Бу илова ҳам эслатмалар учун мўлжалланган, аммо уни нисбатан ривожланган дейиш мумкин. Notepad Pro сизга қулай харид рўйхатларини, шунингдек матн ва овоз ёзувларини яратишга имкон беради, шу орқали ҳеч нарсани ёддан кўтармасликни уддалай оласиз. Қайдлар эслатмасини ўрнатиш, рангларни ўзгартириш ва теглар бўйича саралаш имконияти мавжуд. 

Milkshake

Визит карточкаси ўрнини босувчи сайт яратмоқчи бўлганлар, аммо буни қандай қилишни билмай боши қотаётганлар учун содда дастур. Ўзингиз яратмоқчи бўлган саҳифалар ва уларга шаблонлар танланг, матнни киритинг ва ижтимоий тармоқларга ҳаволаларни жойлаштиринг. Кейин янги сайтингизни нашр этинг — Milkshake бунинг учун ўзининг бепул ҳостингидан фойдаланади. 

Coloring Diorama

Катталарга мўлжалланган қизиқарли ранг бериш иши, сиз нафақат чизасиз, балки мекансал фикрлашни ҳам кучайтирасиз. Ажойиб диорамалар яратинг, уларга энг мос ранг беринг. Сўнгра олинган полотнони дўстларингиз билан баҳам кўринг. Дам олиш ва вақтни ўлдиришнинг ажойиб усули.

Мавзуга оид