Жаҳон | 17:30 / 07.01.2020
41312
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг B-52 бомбардимончи самолётлари Эронга яқин орол ҳудудига жойлаштирилди

Фото: ТАСС

АҚШнинг Луизина штати "Барксдейл" авиабазасидаги олтита B-52 стратегик бомбардимончи самолёти Ҳинд океанидаги Диего-Гарсия оролига келтирилди, деб хабар берди Fox News.

Телеканалнинг билдиришича, база Эроннинг жанубий чегарасидан 3700 километр масофада жойлашган.

Хабар қилинишича, ҳар бир бомбардимончи самолёт саккизта двигатель билан жиҳозланган бўлиб, кўп миқдорда қурол, қанотли ракеталар, лазер бошқарувли бомбалар ва гравитацион атом бомбаларини ташишга мўлжалланган.

3 январь куни Бағдоддаги аэропортда америкалик ҳарбийларнинг авиазарбаси оқибатида Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилди. 

Расмий Теҳрон генералнинг ўлими учун Вашингтондан қасос олинишини маълум қилди.

Мавзуга оид