Фан-техника | 12:44 / 08.01.2020
36072
2 дақиқада ўқилади

Ҳали бирор кишининг ҳалок бўлишига олиб келмаган машина маълум қилинди 

Фото: Volvo

Британиялик автоэкспертлар охирги 15 йил давомида йўл-транспорт ҳодисасига учраган вақтда ҳали бирор кишининг ҳалок бўлишига олиб келмаган машинани маълум қилишди. 

Аниқланишича, бундай мустаҳкам ва хавфсиз машинани Volvo бренди яратишга муваффақ бўлган ва бу Volvo XC90 моделидир. Ушбу модел йўлларда 2002 йилда пайдо бўлган ва шунча вақтдан бери у иштирокидаги бирорта йўл-транспорт ҳодисаси инсон ўлими билан тугамаган. 

Бунга эса машина ноёб функция – хавфли вазиятларда хавфсиз автоматик тормозлаш тизими билан жиҳозлангани сабаб ҳисобланади. Машина бу функция билан энг оғир вазиятларда ҳам одамлар ҳаётини сақлаб қолади.

Volvo XC90 йўлтанламаси 2002 йилдан бери ишлаб чиқарилади. Машина 2003 йилда Euro NCAP синови вақтида ҳайдовчи ҳам, йўловчилар ҳам тўлиқ хавфсизликда бўлишларини кўрсатган. Уларнинг ҳимояланганлик даражаси 97 фоизга етган.

Шунингдек, Euro NCAP 2016 йилда ушбу моделни “Катта йўлтанламас” тоифасида юқори хавфсизлик кўрсаткичлари учун мукофотлаган.

Мавзуга оид