Синдзо Абэ тўртинчи муддатга қайта сайланишини истисно этди
Япония бош вазири Синдзо Абэ 2021 йил сентябрда ваколатлари тугагандан кейин ўз лавозимида қолишни режалаштирмаяпти. Унинг айтишича, у Япония Либерал-демократик партияси етакчиси лавозимига номзодини қўйиш ҳақида “умуман ўйламаяпти”.
“Менда умуман бундай фикр йўқ”, деб айтган Абэ NHK телеканалига берган интервьюсида. Абэ жорий йилда парламентнинг қуйи палатасини тарқатиб, навбатдан ташқари сайловлар ўтказиши мумкинлиги ҳақида ОАВда тарқалган хабарни шу тариқа рад этган.
Бош вазир ваколатларининг узайтирилишини Либерал-демократик партия ва ҳукуматнинг кўпчилик аъзолари қўллаб-қувватламоқда. Япония ҳукмрон партияси низомига кўра, унинг етакчиси уч мартадан кўпроқ қайта сайлана ва 9 йилдан кўпроқ ўз лавозимни эгаллай олмайди. Абэ эса партия раиси лавозимига 2012 йилда сайланган.
2019 йил сентябрда Япония бош вазири ўз ҳукуматида катта кўламли ўзгартиришлар амалга ошириб, унинг таркибини ёшартирган эди. Ҳукуматнинг янги аъзоларидан бирортаси Абэ 2021 йил истеъфога кетгандан кейин унинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:13
“Ўзбекистондаги носвойлардан 10 хил заҳарли модда аниқладик” — Япониядаги ўзбек олими янги тадқиқоти ҳақида
20:50 / 23.12.2024
Японияда сунъий гравитацияга эга Ой мажмуаси прототипи қурилади
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
18:22 / 22.12.2024