2019 йил биржа савдосида энг харидоргир бўлган маҳсулотлар очиқланди
Бугун, 15 январь куни, «Республика товар-хомашё биржаси» АЖ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.
Товар-хомашё биржаси бош маклери Жасур Юнусов томонидан маълумот берилишича, 2019 йилда биржа савдоларида пахта толаси, цемент, ун, политэлен, ўсимлик ёғи, суюлтирилган газ энг харидоргир бўлган.
«Биргина пахта толасининг савдо ҳажми 6 триллион сўмни ташкил этган, цемент савдоси ҳажми 4 триллион сўмга, ун савдоси эса 1 триллион сўмга етган», - дея рақамлар ҳақида тўхталиб ўтди Жасур Юнусов.
Товар-хомашё биржаси бошқарув раиси ўринбосари Исломбек Ибрoгимовнинг қўшимча қилишича, биржа орқали чет элга ҳам турли маҳсулотлар сотилган.
Мазкур рўйхатда политэлен маҳсулотлари ва ҳар хил турдаги нефт ва ганч маҳсулотлари каби жами 30га яқин маҳсулот ўрин олган.
Мавзуга оид
07:35 / 16.12.2024
Биржага чиқарилаётган бензин ҳажми тўрт баробар оширилди
16:39 / 15.12.2024
АИ-80 бензинни сотувга чиқармасдан, ўзида сақлаб турган «заправка»ларга чора кўрилди
09:35 / 10.12.2024
Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми икки баробар оширилади
01:16 / 20.11.2024