Light | 16:20 / 15.01.2020
58927
1 дақиқада ўқилади

Қон босимини қандай қилиб дорисиз тушириш мумкин?

Қон босими кўтарилиши гипертония деб аталади. Гипертония (гипертензия) кўпинча ёрқин белгиларсиз кузатилади, аммо таҳликали юрак-қон томир касалликлари ва инсульт ривожланиши хавфини кескин оширади. 

Брусника шарбати юқори қон босимини пасайтиришга самарали ёрдам беради. Буни табиий фанлар магистри Энн Кивимяки аниқлади, деб хабар беради Medical Xpress нашри.

Энн ўзининг докторлик диссертациясида 8-10 ҳафта давомида генетик гипертензив каламушларда муздек брусника шарбати, клюквадан тайёрланган сок ва қорағат шарбатининг юрак-қон томир тизимига таъсирини ўрганиб чиқди.

Натижада суюлтирилган брусника шарбати юқори қон босимини сезиларли даражада тушириши аниқланди. Шу билан бирга, Кивимяки шарбатнинг қуюқ тури ҳам томирлар фаолиятига фойдали таъсир кўрсатганини таъкидлаган.

Эннинг таъкидлашича, брусника суви таркибидаги жуда кўп полифенол мавжуд бўлиб, бу юрак қон-томир хасталиклари хавфини камайтиради.

Мавзуга оид