8 553 та автоулов МИБ томонидан жарима майдонларига қўйилди. Сабаб нима?
Ҳаёт ташвишлари билан бўлиб гоҳида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни унутамиз, сабримиз етмайди ёки кимгадир тирбанд кўчаларда қоидаларга амал қилмаслик шунчаки ўйинқароқликдир. Лекин, қоидабузилишларини назорат ва қайд қилиб турган камералар ҳақида унутиб қўямиз. Бунинг натижасида оила бюджети зарар кўради.
“Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган рейд тадбирлари пойтахтимизнинг марказий 12 та кўчаларида давом этмоқда.
Жорий йилнинг 11 июнь кунидан 31 декабрь кунига қадар пойтахт йўлларида ўтказилган рейд тадбирларини таҳлил қиладиган бўлсак, қоидани бузиб ўз вақтида жарималарни амалга оширмаган, жами 136 минг 627 нафар қоидабузар ҳайдовчилар аниқланган бўлиб, улардан жами 41 млрд. 142 млн. сўм жарималар ундирилди.
Шундан ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий 60 кун муддатда тўловни амалга оширмаганлиги оқибатида, Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва ҳудудий туман бўлимлари иш юритувига чиқарилган ижро ҳужжатларидан 48 минг 071 та қоидабузарлардан 15 млрд. 979 млн. сўм ундирилган.
Энг асосийси, 8 553 та автотранспорт воситалари жарима майдончаларига жойлаштирилган. Бундай кўрсаткич жорий йилнинг январь ойидан март ойига қадар давом этган дастлабки рейд тадбирларида қайд қилинмаган эди” - дейилади МИБ маълумотида.
Мавзуга оид
08:00 / 05.12.2024
321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушланди
13:29 / 30.11.2024
МИБ Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
07:37 / 08.11.2024