Ўзбекистон табиий газ экспортини тўхтатишни режалаштирмоқда
«2025 йилга келиб, Ўзбекистон табиий газ экспортини ва уни тўлиқ қайта ишлашни тўхтатиш, шунингдек қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чораларини кўради», деди ҳукумат раҳбари.
Абдулла Арипов, шунингдек, муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлади.
Бундан ташқари, у жорий йил охиригача барча истеъмолчилар учун электрон газ ва электр ҳисоблагичлари ўрнатилиши ҳақида гапирди.
«Бу энергия сарфини камайтиради ва тўловларни ҳисоблаш билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олади», - деди бош вазир.
Маълум қилинишича, 2030 йилда Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш қарийб 2 баравар, нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,8 баравар, табиий газ ишлаб чиқариш 1,2 баравар ва кўмир ишлаб чиқариш 3,3 баравар оширилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
08:11 / 19.12.2024
Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири этиб тасдиқлангани билан табриклади
07:09 / 14.12.2024
Абдулла Арипов ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида қатнашди
21:12 / 12.12.2024
МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратади
16:00 / 23.11.2024