Жаҳон | 17:01 / 20.01.2020
9127
1 дақиқада ўқилади

Икки мингдан ортиқ миллиардер 4,6 млрд кишидан бойроқ эканлиги маълум бўлди

Фото: Depositphotos / VadimVasenin

2019 йилда 2153 нафар миллиардернинг бойлиги 4,6 миллиард кишиникидан кўпроқ бўлган. Бу ҳақда қашшоқликка қарши курашувчи Oxfam ташкилоти ҳисоботида маълум қилинди.

Ташкилот ҳисоботида айтилишича, бутун ер юзи аҳолиси олинадиган бўлса, бир фоиз энг бой одамлар 6,9 миллиард кишиникидан кўпроқ бойликка эга. 

Ҳисобот муаллифларининг қайд этишларича, 22 нафар энг бадавлат эркакнинг умумий бойлиги Африкадаги барча аёлларнинг бойлигига тенг.

Ҳужжатда билдирилишича, дунёдаги миллиардерлар сони ўн йил ичида икки бараварга кўпайган.

БМТнинг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозирда сайёрамиз аҳолиси 7,7 миллиард кишини ташкил этади.

Мавзуга оид