Ўзбекистон | 14:20 / 24.01.2020
14247
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ соҳасида эришилган энг катта ютуқни маълум қилди
«Судьяларимизнинг адолатни ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида оқлов ҳукмларини чиқараётгани, ҳеч шубҳасиз, суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг катта ютуғимиздир», – деди президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида.
Маълум қилинишича, сўнгги уч йилда 1989 нафар, 2019 йилнинг ўзида 859 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган.
Шунингдек, ўтган йили 3081 нафар шахс суд залидан озод қилиниб, 2623 нафар фуқарога асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган ва ўзгартирилган.
«Мен Президент сифатида судьяларнинг бу жасоратини ва қатъиятини бундан кейин ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлайман», – деб таъкидлади давлат раҳбари.
- «Эски тузумдан қолган амалиёт». Прокурорларнинг суд қарорини ўрганиши чекланади
- Ўзбекистонда бешта кодекс янгидан қабул қилинади
Мавзуга оид
21:19 / 21.12.2024
Тадбиркор президентдан шахсга доир ва банк маълумотларини Cloud'да сақлашга рухсат беришни сўради
20:49 / 21.12.2024
“Таннархни тушириш – кенгайиш, ҳажмни ошириш билан бўлади” — Зафар Ҳошимов
18:40 / 21.12.2024
Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга таъзия йўллади
14:34 / 20.12.2024