Light | 14:11 / 28.01.2020
265508
7 дақиқада ўқилади

Асаблар зўриқиши синдромидан қандай қутулиш мумкин? Мутахассис маслаҳати

Кундалик турмушимизда турли ҳолатлар бизни ўраб туради. Баъзан асабийлик, чарчоқ ва ортиқча диққат кишини ҳолдан қўйиши мумкин. Бунинг сурункали давом этиши эса турли касалликларга олиб келади.

Шундай касалликлардан бири – асаб тизимининг зўриқиши синдроми. Унинг сабаблари, белгилари, даволаш ва бу дарднинг олдини олиш ҳақида Тошкент давлат стоматология институти асаб касалликлари ва физиотерапия кафедраси катта ўқитувчиси Муборак Абдуллаева зарур кўрсатмалар бериб ўтди.

20 йиллик фаолиятимга асосланиб шуни айтишим мумкинки, кўпчилик юртдошларимиз шифокорларга ва мутахассислар қабулига асаб тизими билан боғлиқ муаммолар сабабли ҳам мурожаат қилишади. Булар асосан асаб тизими зўриқиш синдромлари: астеноневротик синдром, невростения, депрессия каби касалликлардир.

Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари

Бу касалликлар келиб чиқишига сабаблар жуда кўп. Булар ички ва ташқи омиллар таъсирида юзага чиқади.

Муборак Абдуллаева

Ички сабабларни кўриб чиқадиган бўлсак, турли хил соматик, неврологик касалликлар билан оғриш, бош миянинг ўткир қон айланиши бузилиши, бош мия жароҳатларини сурункали нерв мушак ўтказувчанлиги бузилиши касалликлари, касалликнинг узоқ давом этиши, турли хил препаратларни узоқ давр ичиш каби ҳолатлар натижасида беморларда асаб тизими астинезацияси юзага келиши мумкин.

Энди ташқи факторларга келадиган бўлсак, замона шиддати, нотўғри яшаш тарзи, куннинг нотўғри ташкил қилиниши, яъни иш ва дам олишнинг меъёрлашмагани, уйқусизлик, жисмоний имкониятларни ҳисобга олмай организмга бериладиган турли зўриқишлар, вақтида овқатланмаслик, шунингдек нотўғри овқатланиш сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, иш жойларининг тўғри ташкил қилинмаслиги: ёруғликнинг етарли бўлмаслиги, шовқин, бинонинг ҳаво циркуляцияси нотўғри бўлган дим хоналарда узоқ муддат бир хил ҳолатда ўтириб ишлаш ҳам асаб тизими астенизациясига олиб келиши мумкин.

Фото: Getty Images

Бу ҳолатнинг ўсмир ёшдаги болаларда учрашига сабаб оилавий муҳитнинг таъсири ҳам бўлиши мумкин. Оилада йўқотишлар бўлганда ёки доимий қаттиқ назорат бўлиши, болада эркинлик ва ўзига баҳо бериш ҳиссининг бўғиб қўйилган ҳолатлар ҳам асаб тизими зўриқишига олиб келади.

Бугунги кунда тўсатдан бўладиган йўқотишлар, ижтимоий, иқтисодий ва молиявий масалалар билан боғлиқ вазиятлар ҳам асаб тизими зўриқишига олиб келадиган долзарб муаммолардан ҳисобланади.

Касаллик аломатлари

Асаб тизими зўриқиши синдроми бир неча хил бўлиб, энг кўп учрайдиганлари – астеноневротик синдром, неврастения, депрессия ҳолатлари ҳисобланади.

Фото: Depositphotos

Аломатлар уч даражада бўлиб, биринчиси – дастлабки даврда иш қобилиятининг ва диққатнинг пасайиши, уйқу бузилиши, хотиранинг кундалик ҳолатларда сусайиши ҳис қилинади.

Тез чарчаш, жиззакилик ва вегетатив белгилар ривожланиши билан боради, яъни юрак тез уриб кетиши (тахикардия), терлаб кетиш, қўл-оёқларда титраш каби белгилар билан кечиши мумкин.

Мана шу ҳолатга олиб келувчи факторлар йўқотилмаганда ёки даво муолажалари олинмаганда, кун тартиби тўғри тақсимланмаса, юқоридаги белгилар турғун ҳолатга ўтади.

Бу босқичда қон босими ошиши, қон айланиши ва юрак уришининг бузилиш белгилари, қизариб ёки оқариб кетиш, баъзи ҳолатларда бошқа соматик касалликлар фонида ҳушдан кетиш, жиззакилик каби белгилар турғун ҳолатга ўтади. Бу нарса беморнинг ташқи муҳитда иш, ўқиш ва бошқа кундалик фаолиятида ўз таъсирини кўрсата бошлайди.

Касаллик учинчи даврига ўтганда эса бу факторлар сурункали давом этиши натижасида ҳаётга қизиқиш сўниши, ҳам жисмоний, ҳам ақлий фаолиятининг сустлиги, дастлаб уйқусизлик ҳолатлари кузатилса, кейин уйқучанлик, жисмоний ҳаракатларнинг камайиши, дунёни кулранг рангларда кўриш каби белгилар билан кечади.

Касалликни даволаш

Тиббий тажрибадан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳозирги пайтда асаб тизими билан боғлиқ бўлган касалликлар бўйича шикоят қилувчилар сони ортиб бормоқда. Бунинг натижасида, фармацевтика саноати ривожланиши баробарида, фармацевтика бозори ҳам фаол ривожланиб бораётганини қайд этиш жоиз.

Ҳозирги пайтга келиб, асаб тизими касалликларини даволашда қўлланиладиган ҳам хорижий, ҳам маҳаллий антидепрессантлар ёки тинчлантирувчи препаратлардан бир қанча турлари бор, уларни комбинация ёки якка ҳолатда қабул қилиш имкониятлари мавжуд.

Касалликларнинг даражасига, касаллик даврига қараб турли хил препаратларни танлаб даволаниш керак бўлади.

Маҳаллий препаратларни ишлаб чиқариш бугунги кунда кенг йўлга қўйилаётгани биз шифокорларга даво муолажалари олиб боришда қулайликлар яратмоқда. Тажрибадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, юртимизда ўсадиган доривор гиёҳлар асосида тайёрланган айрим препаратларнинг беморларга таъсири жуда ҳам ижобий ва самаралидир.

Асаб тизими касалликлари асосан сурункали бўлгани учун уни даволаш муддати бир ойдан бир неча ойгача давом этади. Узоқ муддатли муолажада тавсия этиладиган дори фойдали жиҳатидан ташқари ножўя таъсири бўлмаслигига ҳам эътибор берилади. Ушбу жиҳатни инобатга олган ҳолда, табиий гиёҳлар асосида тайёрланган препаратлар тавсия қилинади.

Шу ўринда, ана шундай дорилардан бири ҳақида маълумот бериш жоиз деб  биламан. Бу замонавий технология асосида, табиий гиёҳлардан тайёрланган «КОЛМСТРЕС» препаратидир.

У юқорида қайд қилинган, асаб тизимида учрайдиган салбий жараёнларнинг олдини олиш ва даволашда қўлланилади, асаб тизимини тинчлантиради, кайфиятни кўтаради, уйқуни яхшилайди.

Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, бу препарат узоқ вақт қабул қилинишига қарамасдан, ошқозон-ичак тракти, юрак-қон томир системасига ножўя таъсир этмайди ва организмда кўникиш ҳосил қилмайди.  

«Колмстрес»ни болалар ва ҳомиладор аёлларга ҳам тавсия қилса бўлади. Таъкидлаш лозимки, ушбу препаратни қўллашда эришилган самарали натижалар хусусида бир неча маҳаллий ва хорижий махсус тиббий журналларда клиник тадқиқотлар олиб борган мутахассисларни мақолалари ҳам чоп этилган.

Касалликнинг олдини олиш

Маълумки, касалликни даволашдан унинг олдини олиш афзал. Шунинг учун асаб тизими зўриқиши, астиневротик синдром, депрессия каби ҳолатларга тушмасликнинг олдини олиш энг муҳим даво ҳисобланади.

Бунинг учун, аввало тўғри яшаш тарзини йўлга қўйиш керак. Иш ва дам олиш фаолияти тўғри тақсимланиши, спорт билан шуғулланиш, ўз вақтида овқатланишни амалга ошириш бу касалликка чидамлиликни оширади.

Мавзуга оид