АҚШнинг Ироқдаги базаси ўққа тутилиши оқибатида жабрланганлар сони 50 нафаргача етди
Эрон генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан АҚШнинг Ироқдаги базаларини ўққа тутиши оқибатида жабрланган америкалик ҳарбийлар сони 50 нафаргача етди. Бу ҳақда Пентагон вакили Томас Кэмпбелл маълум қилди.
“Яна 16 ҳарбийда мия-чаноқ жароҳати қайд қилинди. Бугунги кунга келиб 50 америкалик ҳарбий мия-чаноқ жароҳати олган”, деб маълум қилган Кэмпбелл.
Унинг таъкидлашича, жабрланганлардан 31 нафари Ироқнинг ўзида тиббий ёрдам олиб, ўз мажбуриятларини бажаришга қайтган. 18 ҳарбий эса даволаниш учун Германияга жўнатилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп дастлаб Эроннинг зарбалари оқибатида жабрланганлар йўқлигини, кейинроқ эса ҳарбийлар орасида контузияга учраганлар борлигини, бироқ гап жиддий бўлмаган жароҳатлар ҳақида бораётганини маълум қилган.
Америкалик ҳарбийлар 3 январда Бағдод аэропорти яқинида Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймонийни бартараф этишганди.
Эрон қуролли кучлари генералнинг ўлими учун ўч олиш мақсадида америкалик ҳарбийлар томонидан Ироқда фойдаланиладиган иккита объект - Бағдоддан 160 км узоқликда жойлашган Айн-ал-Асад авиабазаси ва мамлакат шимолидаги Эрбил аэропортига ракета зарбалари берган эди.
Мавзуга оид
17:40
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
16:18
“Канални савол-жавобсиз қайтариб оламиз” – Трамп Панамага таҳдид қилди
15:04