Жамият | 12:00 / 31.01.2020
5501
2 дақиқада ўқилади

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси: ОАВ ходимлари учун медиа-тур ташкил этилди

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ва «Ўзметкомбинат» АЖ ҳамкорлигида ОАВ ходимлари учун медиа-тур ташкил этилди. Унда журналист ва блогерлар «Ўзметкомбинат» АЖда ишлаб чиқарилаётган энергия тежамкор, жаҳон талабларига жавоб берувчи қурилиш материалларини ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишди.

Таъкидланишича, «Ўзметкомбинат» АЖ қора металлар прокати ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёда энг йирик корхона ҳисобланади. Бу ерда нафақат металлургия маҳсулотлари балки, қурилиш материаллари ва халқ хўжалиги моллари ҳам ишлаб чиқарилади. Хусусан, заводда қурилишда фойдаланиладиган электрод, ҳар хил ўлчамдаги сим ва арматура, базальт асосида иссиқлик сақловчи маҳсулотлар тайёрланади. Ушбу қурилиш маҳсулотлардан юртимиздаги бунёдкорликлар кенг фойдаланиляпти, уларга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб боряпти. Эътиборлиси, акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларининг сифати мунтазам назорат қилиб борилади.

ОАВ ходимлари медиа-тур давомида кўплаб ишлаб чиқариш цехларида бўлиб, бу ерда тайёрланаётган қурилиш материаллари ҳақида тўлиқ маълумот олишди. Шунингдек, замонавий техника технологиялар билан яқиндан танишишди.

Базальт асосида иссиқлик ўтказмайдиган материаллар ишлаб чиқариш цехи фаолияти журналистларда катта таассурот қолдирди. Маълумки, «Ўзметкомбинат» АЖда йилига 10 минг тонна қувватга эга бўлган «Тошкент вилоятида базальт асосида иссиқлик ўтказмайдиган материаллар (минерал вата, мата, плита) ни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш» инвестицион лойиҳаси амалга оширилган. Унга кўра цехда йилига 500 тонна минерал вата, 2 850 тонна матлар, 6650 тонна плита ишлаб чиқарилади. Мақсад комбинатнинг экспорт потенциалини ошириш, келажакда янги турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлардан қурилиш ва бошқа саноат тармоқларида кенг фойдаланилмоқда.

Тадбирда ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олишди.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси
Матбуот хизмати

Мавзуга оид