Жаҳон | 21:17 / 03.02.2020
5058
2 дақиқада ўқилади

Австрия канцлери Ўрта ер денгизида мигрантларни қутқариш операциясига қарши чиқди

Европа кемалари 2013 йилда мигрантлар Сицилия бўғозини кесиб ўтиш чоғида оммавий ҳалок бўлганидан сўнг Римнинг қарори билан Ўрта ер денгизини илк бор қўриқлашни бошлаганди. 

Себастьян Курц

Австрия Ўрта ер денгизида мигрантларни қутқариш бўйича операцияни қўллаб-қувватлашга қарши чиқади, деди Австрия канцлери Себастьян Курц Берлинда ГФР канцлери Ангела Меркель билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, Австрия ва Германия миграция муаммоси борасидаги масалаларда турлича қарашларга эга. Хусусан, Австрия "София" миссиясини рад этади, деди Курц.

"Мигрантлар бизга, Германия ва Швецияга келишмоқда. Ўтган йиллар давомида биз Ўрта ер денгизида мигрантларни қутқариш бўйича операциялар керакли натижа келтирмаганига гувоҳ бўлдик. Операциялар Ўрта ер денгизидаги ўлимларни камайтирмади, аксинча, бизга келиш янада жозибали бўлишига, контрабандачилар янада кўпроқ пул топишига, кўпроқ одамлар ўлишига олиб келди", - деди Курц.

"София" миссияси 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, "Тритон" миссияси ўрнини эгаллаган. Европа кемалари 2013 йилда мигрантлар Сицилия бўғозини кесиб ўтиш чоғида оммавий ҳалок бўлганидан сўнг Римнинг қарори билан Ўрта ер денгизини илк бор қўриқлашни бошлаганди. 

"София" миссиясининг вазифаси ноқонуний одам ташувчиларга қарши кураш ва Ливия соҳил қўриқлаш хизмати ходимларини тайёрлаш эди. Ўтган йил баҳорида ЕИ аъзолари қутқарилган мигрантларни тақсимлаш борасида келиша олмаганидан сўнг миссия тўхтатилди.

Мавзуга оид