Ўзбекистон | 15:30 / 10.02.2020
34043
1 дақиқада ўқилади

Шофиркон туманига янги ҳоким тайинланди

Марказий банкнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Шукрулло Ҳакимов Шофиркон туманига ҳоким бўлди.

8 февраль куни Бухоро вилояти Шофиркон туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Ўктам Барноев иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, Марказий банк Бухоро вилоят Бош бошқармасида турли лавозимларда, сўнгги вақтларда бошқарма бошлиғи вазифасида ишлаб келган Шукрулло Хайруллаевич Ҳакимов Шофиркон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шукрулло Ҳакимов 1984 йилда Шофиркон туманида туғилган, Тошкент Молия институтини тамомлаган.

2019 йилнинг ёзидан буён Шофиркон тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи бўлган Уйғун Ғаффоров қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари лавозимига қайтган.

Мавзуга оид